Мино Райола МЮ даги янги мижозининг хизматларини А Серия грандларига таклиф қилмоқда

Хабарингиз бор бундан аввалроқ "Манчестер Юнайтед" хавбеки Жесси Лингард машҳур агент Мино Райола билан ҳамкорликни йўлга қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда Райола англиялик мижозининг хизматларини "Ювентус" ва "Интер"га таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ Лингардни "Лестер" хавбеки Жеймс Мэддисонга алмаштирмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 27 ёшли Лингард жорий мавсум 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!