Миньоле жароҳат олди

"Ливерпуль" клуби дарвозабони Симон Миньоле Бельгия терма жамоаси сафида қўлидан жароҳат олди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Шундай қилиб Миньоле УЕФА Миллатлар лигаси доирасида бўлиб ўтадиган Шотландия ва Исландияга қарши баҳсларда Бельгияга ёрдам бера олмайди.

"Ливерпуль" устози Юрген Клопп тажрибали посбоннинг 15 сентябрь куни "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсга қадар соғайишига умид қилмоқда. Акс ҳолда у бу учрашувга ёшлар жамоасидаги Камил Грабара ёки Каомхин Келлехерлардан бирини жалб этишга мажбур бўлади. Айтиш керакки, ҳар иккала дарвозабон ҳам 19 ёшда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!