Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб ҳалқаро турнир ташикил этилади. Унда қайси мамлакат жамоалари иштирок этади? (Фото)

Таниқли давлат арбоби, ўз ишининг чин фидойиси, "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" ва "Дўстлик" орденлари соҳиби, бир неча йиллар давомида спортимиз, хусусан футболимиз ривожланиши ҳамда дунёда ўз ўрнига эга бўлишида улкан ҳисса қўшган шахс — Мираброр Усмоновнинг ёрқин хотирасини миллий спортимиз жамоатчилиги асло унутмайди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мираброр Зуфарович хотирасига бағишлаб халқаро турнир ташкил этади. Унда 17 ёшгача бўлган 4 та жамоа — Ўзбекистон, Япония, Эрон ва Тожикистон ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади.

Учрашувлар 22-27 август кунлари пойтахтимиз яшил майдонларида ўтказилиши режалаштирилган.

мираброр

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!