Миразизбек Мирзаҳалилов финалда рингга кўтарилди
Бокс бўйича Осиё чемпионатининг -56 кг вазн тоифасидаги финал жангида амалдаги Осиё чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов Монголия вакили Харху Энх-Амарга қарши жанг олиб борди. Жангда Мирзаҳалилов устунлик қилган бўлса-да, якунда ҳакамлар монголиялик боксчининг ғалабасини қайд этди.
Жанглар давом этмоқда:
-69 кг: Бобоусмон Ботуров - Аблайҳан Жусупов (Қозоғистон)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов - Майссам Гашлаг (Эрон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Камшибек Кункабаев (Қозоқистон)
Финал баҳсларини AIBA'нинг You Tube канали орқали томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар