Миразизбек Мирзаҳалилов: Олимпиадага кучли тайёргарлик кўришимиз зарур
Ўзбекистон чемпионатида -57 кг вазн тоифасида Мудофаа Вазирлиги спорт жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзахалилов мусобақадаги ғалабали жангидан сўнг, ўз фикрларини билдирди.
"Ҳозирда бутун дунёда карантин. Пандемия сабаб барча мусобақалар тўхтаб қолганди. Биз эса, 2021 йилда бўладиган Олимпия ўйинларига кучли тайёргарлик кўришимиз зарур. 6-7 ойдан буён жанг ўтказмаяпмиз. Мана шундай жанглар ҳозирда бизга жудаям муҳим. Икки йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида қатнашганим йўқ. Барча боксчилар мусобақага кучли тайёргарлик билан келган. Шу сабабли рақибларим имкониятини тенг баҳолайман.
Чемпионатда укам ҳам қатнашяпти. Мирзабекнинг имкониятларини реал баҳолайдиган бўлсам, у чемпион бўлиши ҳам мумкин", - деди Миразиз.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар