Миразизбек Мирзахалилов "Мир бокса" билан қачон шартнома имзолайди?
3 апрель куни Тошкент шаҳрида жойлашган муҳташам “Хумо” аренаси тарихий профессионал бокс кечасига мезбонлик қилади. Мазкур жанг кечасида кимлар рингга кўтарилиши-ю, асосий жанг қандай титул учун бўлиши ҳақида батафсил маълумотга эгасиз. Айнан, ушбу бокс оқшомида икки нафар юртдошимиз ўзларининг профессионал йўналишдаги дебютини амалга оширади. Улардан бири ҳаваскор боксда жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Миразизбек Мирзахалиловдир.
Ушбу боксчимиз ўз интервьюларида профидаги фаолиятини Олимпиададан кейин бошламоқчи эканлигини айтганди. Лекин воқеалар ривожи тезлашиб кетди. Биз ушбу ҳолат ва умуман профессионал боксдаги фаолияти борасидаги фикрлари билан қизиқдик.
- “Странжа” турниридан сўнг, бироз тиббий муолажа олаётгандим. Тўғриси, 3 апрель куни жанг қилишимни 10 кун аввал эшитдим. Буни ҳурсандчилик билан қабул қилдим. Сабаби, бундай ажойиб жанг кечасида рингга кўтарилишни барча боксчилар хоҳласа керак. “Мир бокса” промоутерлик компаниясининг менга эътибор қаратиши ҳам яхши ҳолат. Ўйлайманки, ўша кунги жангдан кейин бу промоутерлик компанияси билан шартнома имзоласам керак. Тайёргарликни яхши олиб бормоқдамиз. Насиб қилса, имкон қадар ғалаба қозониб, мухлисларни ҳурсанд қилишга, профессионал фаолиятимизда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз!
Фикрлар