Миразизбек Мирзахалилов қайси промоутерлик компанияси билан шартнома имзолашни хоҳлашини айтди

Ҳозиргина, Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида 3 апрель санасида "Ҳумо Арена" спорт саройида рингга кўтарилган боксчиларимиз иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ушбу жанг кечасида иштирок этган барча боксчилар қатнашиб, ОАВ саволларига жавоб берди. Миразизбек Мирзахалилов келгуси фаолиятидаги режалари хусусидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

"Аввало, бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдираман. Олдимиздаги бирламчи вазифа ҳозирги кунда Олимпиада. Худо хоҳласа, ушбу мусобақага кучли тайёргарлик кўриб, яхши натижалар билан якунлаб, келгуси фаолиятимизни профессионал боксда олиб борамиз. 

Ҳамма боксчиларимиз битта жамоа бўлиб шуғулланишни истаймиз. Шунинг учун, жамоадошларим билан маслаҳатлашган ҳолда, улар билан битта промоутерлик компаниясида фаолият олиб боришга ҳаракат қиламан", - деди Мирзахалилов. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)