Миразизбек Мирзахалилов ярим финал жангидан сўнг нималар деди?
Бугун ҳал қилувчи беллашувда рингга кўтариладиган Миразизбек Мирзахалилов кеча бўлиб ўтган ярим финал жангидан сўнг, Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Финалга йўл олдим. Бироздан кейин ҳал қилувчи баҳсдаги рақибим кимлигини билиб оламан. (интервью берилаётган вақтда Жўраев ва Расулжонов ўртасидаги баҳс бошланмаган эди) Хуршидбек Расулжонов ҳам, Ойбек Жўраев ҳам кучли боксчи. Агар финалга Ойбек чиқса, укам учун ундан реванш оламан. Терма жамоада ҳам ким кучли эканини яна бир бор исботлайман. Мазкур Республика чемпионатида номдор боксчиларнинг иштирок этиши энди ўсиб келаётган авлодни "синдирмайди". Чунки, улар ҳам катталар билан бир хил даражага чиқиб улгурди. Мана шу ёшлар биз билан рақобат қилишга тайёр, деб ҳисоблайман. Олдинда Олимпиада бор. Ҳозир фақат шу ҳақида ўйлаяпман", - деди Мирзахалилов.
Афсуски, реванш кейинга қолди. Ойбек ярим финалда Хуршидбек Расулжоновга имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар