Миразизбек Мирзахалиловнинг жанги якунланди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда. -56 кг вазн тоифасида чемпионлик мақомини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзахалилов финал йўлида филиппинлик Жунмилардо Огайре билан тўқнаш келди. Миразизбек рақиби устидан ишончли тарзда ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Навбатдаги жанглар:

-60 кг: Абдумалик Халаков - Тсенбатаар Эрденебат (Мўғулистон)

-64 кг: Элнур Абдураимов - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)

-69 кг: Бобоусмон Батуров - Викас Кришан (Ҳиндистон)

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Эумир Марсиаль (Филиппин)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов - Шаббос Негматуллоев (Тожикистон)

-91 кг: Санжар Турсунов - Санжит (Ҳиндистон)

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Аланзи Абдулраҳман (Kувайт)

Жанглар AIBA'нинг You Tube канали орқали трансляция қилинмоқда.

Нодиржон Мирзаҳмедов ва Шаҳобиддин Зоиров финал учун рингга кўтарилди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!