Миржалол Қосимов: "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман

Олий лига 10-туридан ўрин олган "Шўртан"-"Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун биз мағлубиятга лойиқ эмасдик. Бугунги баҳс мухлисларучун аталди. Тезлик ва шиддатли учрашув гувоҳи бўлдик. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо футбол. Агар биринчи бўлимда яратган вазиятларимиздан тўғри ва унумли фойдаланганимизда 3-4та гол уришимиз мумкин эди. 

Мени қувонтирадиган жиҳат шуки, шогирдларим сўнгги сонияга қадар  курашишди. Мухлислар бугунги ўйиндан хурсанд бўлиб кетишди. 

Ғалаба ва мағлубият ёнма ён юради. Шу ўйин орқали ўз хатоларимиз устида ишлашга ҳаракат қиламиз. 

Биз энг юқори мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз.Мақсадимиз жамоанинг эски мадҳиясини қайтариш. 16-17 ёш бўлса уларни ёш футболчи деса бўлади, 20 ёшдан ўтдими бундай деб бўлмайди. Уларга ғолиблик руҳиятини қайтаришимиз керак. Бунга вақт керак. 

Кейинги мавсумда ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилаяпмиз.  - дейди Миржалол Қосимов. 

Фаҳриддин Чориев 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!