Миржалол Қосимов 7:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида: Футболда бундай ўйинлар бўлиб туради

"Албатта, ғалабадан хурсандмиз. Беллашув аввалидан яхши вазиятлар яратиб, гол киритишга эришдик. Натижадан қониқдим, аммо ҳали ўз устимизда ишлашимиз керак. Бугун рақиб 60 дақиқа давомида биздан камчилик бўлиб ўйнади ва бу ҳам ўз сўзини айтди.

Футболда бундай йирик ҳисоблар ҳам бўлиб туради ва мураббийларнинг қисмати шундай. Футболда ҳар хил нарса бўлиши мумкин.

Мен қисқа пасларга асосланган ўйинни ёқтираман. Футбол қизиқ нарса ва тўп назоратига эга бўлиб ҳам мағлуб бўлиш мумкин. Ўйлашимча, бизга ҳали яна вақт керак. Бугун тезроқ мақсадга эришиб, иккинчи бўлимда ёшларга имконият беришни режалаштирган эдик", - деб Қосимовнинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz сайти мухбири Шаҳзодбек Холбоев.

Азамат Умаров олган сурат

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!