Миржалол Қосимов: Абрамовнинг термага мураббий бўлгани "Бунёдкор"нинг ўйинига салбий таъсир қилди деб ўйламайман
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - АГМК (0:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.
"Янги жамоани шакллантириш учун маълум вақт керак. Нафақат футболда, балки бошқа соҳаларда ҳам шундай. Инсон муҳитга мослашиб, киришиб кетиши учун вақт талаб этилади. Бизда йил бошида деярли барча чизиқда тўп сурадиган футболчилар оддий вазиятларда жиддий хатоларга йўл қўйишганди. Бундан рақиблар унумли фойдаланишди. Қолаверса, омадимиз ҳам келгани йўқ. Қаерда футбол ўйнашингиздан қатъий назар, иштиёқ билан ҳаракат қилиш лозим. Шундагина натижа бўлади.
Вадим Абрамовнинг миллий терма жамоага бош мураббий бўлгани «Бунёдкор»нинг ўйинига салбий таъсир қилдими? Йўқ, мен ундай деб ўйламайман. Лекин барибир ташқаридан ҳамма нарса осон кўринади. Буни ичкарида туриб ҳис қилган бошқа. Шунинг учун бу ҳақда бирор нарса дейишим мушкул. Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий терма жамоамизга эса омад тилайман", - деб Қосимовнинг сўзларини келтириб ўтди "Бунёдкор" расмий сайти.
Фикрлар
Ичкаридан туриб тушунишимизча сиз булажак кубок финалида голиб булишингизда хеч кимда шубха тугилмаслиги учун хам бугун ютишингиз керак эди, худди шундай хам булди(булдиришди).
Олдиндан КУБОК муборак десак хам булаверади шекилли.
ОЧЛ да шарманда булмаслик учун хозирдан утиш турнирларига тайёргарликни бошлайверинг.