Миржалол Қосимов: Бизга ... фарқи йўқ
Ads

 

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувидан сўнг ҳар икки клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Миржалол Қоимов қатнашди.

- Натижадан қониқдик. Бундан ҳам яхшироғига эришишимиз мумкин эди. Аммо вазиятларни якунлашда оқсамоқдамиз.

“Олмалиқ”ни ўрганиб чиққандик. Улар кўпроқ стандарт вазиятларга эътибор қаратишади. Футболчиларимиз эса бунга имкон қолдиришди.

Отабек Шукуров яхши ҳаракат қилдик. У охирги пайтларда ўз позициясида ҳаракат қилди, яъни, ҳужум ортида тўп тепди. Отабек шунақа учрашувлар орқали кучайиб боради.

Бизга сафардами ёки уйдами фарқи йўқ. Биз бир хил тактикада ўйнаймиз. Чунки биз мухлислар учун майдонга чиқамиз, - дейди Қосимов.