Миржалол Қосимов: Дарсга кечқурун тайёргарлик кўриш керак. Бўлмаса, математика ёки адабиёт китоб қолиб кетиши мумкин

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Сурхон" - ОКМК баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида олмалиқликлардан устун келди. 

Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ҳамда Асадбек Каримов томонидан киритилган голлар "Сурхон"га 3 очко тақдим этди. 

Беллашувдан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида унинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

- Авваламбор, кириб келаётган Ҳайит аёми билан ҳаммани табриклайман. Учрашувга келсак, бугун ўйнаганимиз йўқ. Беллашувдан олдин менимча уч очкони чўнтагимизга солиб қўйганмиз. Статистика ҳам ўйинимиз чиқмаганини кўрсатиб турибди. Бироқ "Сурхон"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Охирги 10-15 дақиқада шижоат йўқ эди.

- Нодирбек Абдураззоқов ҳамда Азиз Ҳолмуродовни майдонга эртароқ тушуриш варианти ҳақида ўйлаб кўрмаганмидингиз? 

- Ютуқ бор жойда мағлубият ҳам бўлади. Футбол шуниси билан қизиқ. Эрталабдан кечгача жамоа билан юрсангиз, бундай саволларни бермаган бўлардингиз. Тўғри, йигитлар ёш. Уларга имкон берилмоқда. Шундай бўлса-да, ёшлар ўз устида ишлаши керак. Уларга танбеҳ ҳам берилади ва нимадирларни ўргатишга ҳам ҳаракат қиламиз. Антальядаги йиғинда Азиз 6 та ўртоқлик учрашувининг 4 тасида ҳаракат қилди ва гол урди. Кейинги ўйинларда ҳам майдонга тушди ва бирорта ҳам гол урмади. Сизлар шу ердан туриб гапирасизлар. Улар билан бирга машғулотларда иштирок этиб, бирга юрсангиз, ҳаммасини тушуниб етасизлар. Уларга ягона тавсиям - ўз устида ишлаш. Ёш дегани - футболчи дегани эмас. Худо хоҳласа, ўз устида ишласа, уни Миллий терма жамоада ҳам кўришимиз мумкин. 

- "Сурхон" жамоаси охирги учрашувларда ОКМК учун хавфли рақибга айланиб бормоқда. Сиз мана шу факторни инобатга олганмидингиз?

- Ундай деб ўйламайман. Ҳар бир учрашувга тайёрланиш шарт. Вазиятга бундай ёндашмаслик керак. Ўқувчи ҳам мактабга эрталаб туриб, тайёргарлик кўрса, математика ёки адабиёт китоби қолиб кетган бўлиши мумкин. Дарсга кечқурунни ўзида тайёргарлик кўришни бошлаш керак. Футбол ҳам шундай нарса. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
АБВГДейка
07/04/2024 07:45
У́глинг 4-ракамга арзимайди
Азимов Хасанбой
07/04/2024 06:24
Миржалол гохида доно буб кетади донишмандларам дамини олади.