Миржалол Қосимов: Дуранг натижа ҳар иккала жамоани ҳам қаноатлантиргани йўқ
Суперлига 4-туридан ўрин олган “Нефтчи” – ОКМК (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Қизиқарли ўйин бўлди, лекин дуранг натижа ҳар иккала жамоани ҳам қаноатлантиргани йўқ. Хатоларимиз ҳам бир хил бўлди. Гол киритганимиздан сўнг менга футболчилар ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилишга интилгандек туюлди. Фарғоналиклар ҳам шундай таассурот қолдиришди.
Дарвозабонлар масаласида илгари таъкидлаганимдек, улар қутқармаса, қийин бўлади. Бугун икки очко йўқотдик”, – деди Қосимов.
Фикрлар