Миржалол Қосимов: Ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди
Ҳозиргина Андижондаги “Соғлом авлод” ўйингоҳида Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Андижон” ҳамда АГМК жамоалари баҳси ўз якунига етди.
Ўйиндан ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.
Бугун жудаям қизиқарли ва қийин ўйин бўлди. Андижон жамоаси охирги дақиқаларгача курашади, буни йигитларга ҳам айтганман.
Умуман олганда ўйинни ёмон бошламагандик, лекин стандартдан гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамай йигитлар ўзларида куч топа олишди ва ҳақли ғалабани қўлга киритдик. Менимча мухлислар учун ҳам қизиқарли ўйин бўлди.
Бугун меҳмонда илк ғалабамизни қўлга киритдик, бу эса бизга сув ва ҳаводек зарур эди. Айтишим мумкинки, жамоада ҳали қиладиган ишлар кўп.
Фикрлар