Миржалол Қосимов истеъфога чиқиш ҳақида: Кетишим қизиқми сизга? Қизиқ-а?
Ads

Ҳозиргина Андижондаги “Соғлом авлод” ўйингоҳида Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Андижон” ҳамда АГМК жамоалари баҳси ўз якунига етди.

Ўйиндан ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Қониқарсиз натижалардан сўнг бир неча бор истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзганингиз ҳақида айтиб ўтган эдингиз. Бундан кейин ҳам яна истеъфо ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинми?

- Кетишим қизиқми сизга? Қизиқ-а? Албатта, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу футбол. Футболда эса жамоа ютиб турса ҳамма нарса зўр, аксинча бўлса бош мураббий айбдор. Мен хўжакўрсинга ишлашни хоҳламайман, ёки ундай, ёки бундай бўлиши керак. Шунинг учун, агар ўз ишимни эплай олмасам, мард бўлиб кетаман. Бундан уяладиган жойим йўқ. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
22/06/2019 20:59
ЛУШАН , АШУРМАТОВ , ФИЕДРОВ, КАНЧЕЛЬСКИЙ ХАЙРЛАШГАНЛАР ЭРКАК БУЛИБ КЕТАМАН ДЕГАН КЕТАДИДА
махмуда Джураева
23/06/2019 09:16
Агар кетсангиз, уз жамоангиз - Бунедкорга кетинг! Бу клубни сизсиз тасаввур килиш кийин, кандай зур олиб бораетгандингиз, энг зур ешлар жамоаси эди. Бу клубни агар рахбарларнинг инсофи булса, Сизга кайтаришлари керак. Тугри айтасиз, уяладиган жойи йук, спорт ва хает маглубиятсиз буладими? Кучли булиш учун маглубият ва хатолар керак. Сизни Бунедкор билан кутамиз, омад, Сизга ишонамиз, Сизни яхши курамиз, Сиз билан фахрланамиз!
&
S.M.I.D
22/06/2019 21:04
Қўйинг Ако Сиз кетманг, умуман интрига йўқолади
&
Boburiy
22/06/2019 21:01
mard bulib ashurmatovni urniga bormaslik kerak edi
Shaxriyor Xolmamatov
22/06/2019 20:52
????????????????