Миржалол Қосимов истеъфога чиқиш ҳақида: Кетишим қизиқми сизга? Қизиқ-а?
Ҳозиргина Андижондаги “Соғлом авлод” ўйингоҳида Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Андижон” ҳамда АГМК жамоалари баҳси ўз якунига етди.
Ўйиндан ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Қониқарсиз натижалардан сўнг бир неча бор истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзганингиз ҳақида айтиб ўтган эдингиз. Бундан кейин ҳам яна истеъфо ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинми?
- Кетишим қизиқми сизга? Қизиқ-а? Албатта, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу футбол. Футболда эса жамоа ютиб турса ҳамма нарса зўр, аксинча бўлса бош мураббий айбдор. Мен хўжакўрсинга ишлашни хоҳламайман, ёки ундай, ёки бундай бўлиши керак. Шунинг учун, агар ўз ишимни эплай олмасам, мард бўлиб кетаман. Бундан уяладиган жойим йўқ. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади.
Фикрлар