Миржалол Қосимов: Жамоа тўлиқ тикланишга улгурмаганди. Шунга қарамай, охиригача курашдик

Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган АГМК - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Мазкур ўйин тугаганидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Аввало барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Ватанимизнинг мустақиллик байрами билан чин юракдан табриклайман. Бугун ажойиб ва ҳужумкор футбол гувоҳига айландик. Ўйин қизиқарли ва вазиятларга бой ўтди.

Ҳар иккала жамоада голли вазиятлар кўп бўлди. Агарда тезроқ учинчи голни киритганимизда, баҳсни хотиржам якунлардик. Кубок ўйини яқинда ўтказганимиз сабабли бугун жамоамизда чарчоқ сезилди.

Барибир футболни алдаб бўлмайди. Биз "Сурхон"га нисбатан бир кун кеч ўйин ўтказдик ва учрашув экстра таймларгача чўзилгани бугунги баҳсда футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсирини кўрсатди. Жамоа тўлиқ тикланишга улгурмаганди. Шу боис ҳам ўйинда тўлиқ назоратни ушлаш қийин бўлди.

Лекин шунга қарамай жамоам бугун охиригача курашди. Футболчилар ўзларида куч топиб, кўплаб вазиятлар яратишди. Муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. АГМК айнан мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнайди.

Бу ўйин энди тарих. Биз эндиликда кубок доирасидаги "Андижон"га қарши учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз", - деди олмалиқликлар устози.

 

Манба: АГМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
30/08/2022 00:52
ishlangla uzi sela tuzik ishlayapsizla. bugunki uyindaki holatni. qayta qayta kursatingla qani. nima bularlan. ohirgi minutka penalti bormidi yuqmidi nimaga VAR ishlamagan. shuni aniqlik keritingla.