Миржалол Қосимов жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига қандай изоҳ берди?

Cоcа-Cоlа Суперлига 9-туридан ўрин олган ОКМК – «Қизилқум» (4:0) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи бўлимда голдан сўнг 10-15 дақиқа хотиржамликка берилдик. Афсуски, ҳеч буни йўқ қила олмадик. Ўтган тур «Пахтакор» буни кечирмаган эди. «Қизилқум» ҳам ушбу вазиятдан фойдаланиб қолиши мумкин эди. Футболда бундай хатолар кечирилмайди. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик ва ҳақли ғалабага эришдик.

Футболда ғалаба қозондик деб, бир сонияга ҳам хотиржамликка берилмаслик керак. Бир нарсани бугунги учрашувдан олдин ҳам футболчиларга эслатдим. 1989 йил Саудия Арабистонида ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧда Иттифоқ термаси таркибида чорак финалда Нигерияга қарши баҳс олиб борган эдик. 60-дақиқага қадар 4:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда 4:4 ўйнаб, пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашган эдик. Шунинг учун охиригача ўйнаш керак”, - деди Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!