Миржалол Қосимов: Жўжани кузда санаймиз

 

Хабарингиз бор, бугун 3-турдан қолдирилган “Бунёдкор” – “Насаф” баҳси бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Биз учун жуда ҳам муҳим ўйин жди. Қолаверса, жамоалар бир-бирига анча муносиб. Биринчи бўлим анча ўғир ўтди. Чунки ҳаво анча иссиқ бўлди. Иккинчи бўлим очиқ ўтди. “Насаф” ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Аммо биз зафар қучдик.

Биз ўз олдимизга вазифа қўйганмиз. Яъни, биз ҳар бир ўйинда охиригача курашиш. Мен буни футболчилардан талаб қиламан.

Достонбек Ҳамдамов Фарғонадаги ўйинда кичик жароҳат ролганлиги учун уни алмаштирдим. У ўз имконияти даражасида ўйнамади. У чап оёғида тепа олмади. Бу мени ҳавотирга солди. Шунинг учун уни ўзгартирдим.

Мен видеога ишонмайман. Шунинг учун ҳозирги пайтда легионер масаласида шошмасликни истайман. Чунки вақт оз. Шунинг учун иложи борича ўзимизни футболчилар билан мавсумни ўтказамиз.

Акмал Шораҳмедовни “Насаф” билан шартномаси бор. Ўзим олдин Шораҳмедовни қайтаришни тавсия қилгандим. Агар қаршиликлар устози розилик берса у қайтади, - дейди Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!