Миржалол Қосимов: "Ўйлайманки, ҳақли равишда дуранг бўлди"

ОКМК – “Андижон” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

- Сизларни ҳам янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, қайсидир томондан бир-бирига муносиб, курашларга бой ўйин бўлди. Албатта, ҳар бир жамоа ўз олдига ғалаба қозониш мақсадини қўяди. Ўйлайманки, ҳақли равишда дуранг бўлди. Ҳар доим бир ишни бошлаб олиш осон кечмайди. Мана, бошлаб олдик. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. Иложи борича мухлисларимиз учун чиройли, мазмунли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Шу нарсага эриша олсак, натижа ҳам келади.

- Рубин Санчесни қанақа аҳволдалиги кўпчиликни қизиқтиряпти...

- Гадоев ҳам, Мирзаев ҳам бор. Албатта, жамоамизга етишмаяпти. Жароҳатлари чўзилиб кетди. Шифокорлар ишлашяпти, муолажаларни олиб боришмоқда. Биттасидан фориғ бўлгандик, иккинчиси бўлди. Бу – футбол. Ҳеч ким бу нарсадан қочиб қутула олмайди. Ўтган йили ярим финалда “Навбаҳор” билан бўлиб ўтган учрашувда жароҳат олганди. Ундан аввал Гадоев ОЧЛда жароҳат олган. Тезроқ соғайиб, сафимизга қўшилса хурсанд бўламиз. Бундан нафақат раҳбарият, мураббийлар ёки футболчилар, балки мухлислар ҳам хурсанд бўладилар.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
03/03/2024 19:41
Бир тийин га қиммат миржалолинг. Отабек ютқазди.