Миржалол Қосимов: "Ўзимиздан-ўзимиз 2-ўринга чиқиб қолмаганмиз"

Суперлигада 24-тур баҳслари старт олди. ОКМК клуби бу тур ўз майдонида "Олимпик"ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин қизиқарли бўлди. Йигитлар мухлислар учун ҳаракат қилди, аммо яна вазиятлардан фойдалана олмадик. Жанговор дуранг қайд этилди. Биринчи бўлимни ўзида масалани ҳал этишимиз мумкин эди. Афсуски, шу омил бизни қийин аҳволга солиб қўйди. Жамоамиз охиригача курашди. Чиқиб футбол ўйнамай дуранг ўйнаганимизда бошни деворга урсак бўлар эди. Ҳаёт давом этади. 

"Олимпик" яхши ўйин ўтказди. Чемпионатни якунланиши қизиқарли бўлади. Биз ҳам мақсадимизга етишишни истаяпмиз. Ўзимиздан-ўзимиз 2-ўринга чиқиб қолмаганмиз. Чемпионатни ҳам 40 очкодан бошламадик. Ғалаба ҳам келади, албатта. Мақсадимиз мухлисларимизни чиройли футбол билан хурсанд қилиш.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!