Миржалол Қосимов: "Палакат" оёқ остида бўлади

Cоcа-Cоlа Суперлига 24-туридан ўрин олган ОКМК – “Турон” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ҳаракат қилди. Муҳими, керакли 3 очкога эга бўлдик. Ўйлайманки, "Турон" футболчилари ҳам яхши ўйин намойиш этди. 

Олдинда "Сепахон"га қарши беллашув кутиб турибди. Бу ўйинга асосий футболчилар борадими? 

Жароҳатлар борасида муаммойимиз бор. Бу ҳам бир синов. Ёрдам бера оладиган футболчилар боради. Таркибга кўпроқ ёшларни жалб қилганмиз. Чемпионатимиз курашларга бой ўтяпти. Шу сабабли, жароҳатлар кўпайиб кетди. Ким қайси ўйинга боришини олдиндан айтиб бўлмайди. Айтишади-ку, "палакат" оёқ остида бўлади деб. Бу муаммодан албатта ўтиб оламиз. 

Кубок финалига бор эътиборни қаратганмисиз? 

"Сепахон"га қарши ўйинни ўтказиб олиш керак. Олдинда ҳали анча ўйинлар бор. Унгача ким қандай ҳолатда етиб бориши аниқ эмас. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!