Миржалол Қосимов: "Санчес иккинчи жароҳатини орттириб олган, Холмуродовга ҳам танбеҳ бердим"
Суперлига 4-туридан ўрин олган ОКМК – "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Муҳими истаган натижамизга эришдик. Учрашув бошида вазиятлар бўлди, уларни голга айлантира олмадик. "Бунёдкор" билан беллашувлар доим қизиқарли ва кескин ўтади. Рақиб четлатишдан сўнг ҳам натижа учун ҳаракат қилди. Шундай бўлса-да, уларни хато қилишга мажбурладик ва тўп киритдик. Шунингдек, Каримов кўплаб сейвларни амалга ошириб, жамоаси жонига оро кирди.
Бу футбол ва баъзан йўқ жойдан гол киритилади. Баъзан 2-3 та яққол имконият голга айланмайди. Сўнгги вақтларда яхши савиядаги ҳужумчилар борасида муаммолар мавжуд.
Санчес ҳозир иккинчи жароҳатни орттириб олган. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. Яна бир ёш ҳужумчимиз Азизбек Холмуродовга ҳам танбеҳ бердим. Чунки у ҳам тўқнашувдан кейин озроқ оқсаб қолди. Футбол – шашка ёки бошқа спорт тури эмас. Курашларга бой ўйин".
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар