Миржалол Қосимов: "Таркибда муаммолар бор"

Cоcа-Cоlа Суперлига 22-туридан ўрин олган «Қизилқум» – ОКМК (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Тенг курашлара бой учрашув бўлди. Омад бизга кулиб боқди. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади ва танаффусга имкониятни бой берган ҳолда чиқдик. Иккинчи таймда футболчилар ўзларида куч топа билишди. Осон бўлмади, курашлар кўп бўлди.

Таркибда муаммолар бор. Жамоамизда шамоллаган футболчилар бор. Лекин бу ҳам синов, буни ҳам бартараф этамиз», – деди Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!