Миржалол Қосимов: Янги 2020 йил ўзбек футболи ва юртимиз учун ҳар тарафлама омадли бўлсин
АГМК бош мураббийи, ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов юртдошларимиз, АГМК клуби тизимида меҳнат қилаётган ходимлар, ўзбек футболи жамоатчилиги ҳамда мухлисларни янги кириб келаётган 2020 йил билан қутлайди.
— "Кириб келаётган янги 2020 йил билан барча юртдошларимиз, АГМК клуби тизимида меҳнат қилаётган бутун жамоа, ўзбек футболи жамоатчилиги ва барча мухлисларни чин қалбимдан табриклайман! Янги йил ватанимиз, хусусан ўзбек футболи учун ҳам ҳар тарафлама омадли бўлишини тилайман. Бўлажак Осиё чемпионатида Ўзбекистон ОТЖ ўз олдига қўйилган асосий вазифа — Токио-2020 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, бутун халқимизни харсанд қилишларига ишонамиз! Шунингдек, ёшларимиз чемпионлик унвонини ҳам муносиб ҳимоя қилишига тилакдошман!
Юртимиз гуллаб-яшнайверсин! Янги йилда ўсиш ва ривожланиш йўлидаги жамоамиз — АГМК ҳам Олмалиқ шаҳри ва бизга юқори эътибор қаратаётган ОКМК комбинати шарафини муносиб ҳимоя қилиб, катта мақсадлар сари дадил қадам ташлаши учун қаттиқ меҳнат қиламиз! Ўзбек халқига янги кириб келаётган 2020 йил муборак бўлсин! Барча оиладан қут-барака аримасин!," — дея табриклади Миржалол Қосимов.
Манба: АГМК телеграм расмий канали.
Фикрлар