Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Аббосни "Манчестер Сити"да ўйнатишмаган бўлар эди"

TIGGO 2 PRO

Таниқли журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "SPORTS uz" сайтининг "You Тube" саҳифасидаги "Ўзбекча Футбол" подкастининг меҳмони бўлди. Ушбу суҳбат давомида шарҳловчи Абдуқодир Ҳусанов ўрнига Аббосбек Файзуллаев "Манчестер Сити"га сафига кўчиб ўтганда қандай ҳолат бўлар эди, деган саволларга жавоб берди. 
 
"Авваламбор, Аббосбекни деярли майдонга тушуришмасди. Бунга асосий сабаб, ҳозирда Гвардиола бошчилигидаги "шаҳарликлар"нинг энг оғриқли томони ҳимоя чизиғидир. Айнан шу муаммо сабаб, клуб сўнгги ойларда қимматли очколарни қўлдан чиқарди. Шу боис, қишки трансферлар ойнасида ҳам ҳимоя чизиғига катта эътибор қаратишди. Сўнгги учрашувларни кўрдингиз, ҳужумчилар яна ўз даражаларини қайтариб олишди ва яна кўплаб голлар уришни бошлади. Агарда Файзуллаев ҳозирги ҳолатда ушбу жамоага қўшилганда, кўпроқ захира ўриндиғида қолган бўлар эди" - дея ўз фикрларини билдирди, спорт журналисти. 
 
Миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Сречко Катанец, янги мутахассис Тимур Кападзе ва Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги подкастни "You Tube" саҳифамиз орқали тўлиқ томоша қилишингиз мумкин: https://www.youtube.com/live/AfdPq6RU4j8?si=qijo_oUD7cJYjMTd

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!