Мирзакамол Неъматов собиқ IBF чемпионига қарши жанг қилади

Июнь ойининг сўнги кунларида Тошкент шаҳрида Муҳаммадали Умаров промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс кечаси ташкил этилади. 

Мазкур турнирда бир қатор юртдошларимиз навбатдаги жангларини ўтказади. 

Жумладан, Мирзакамол Неъматов ҳам рингга кўтарилади. Юртдошимизга анчагина жиддий, собиқ IBF чемпиони намибиялик Жулиос Индинго (24-5, 13 КО) рақиблик қилади. 

Жанг биринчи ўрта вазн (69,8 кг) тоифасида  WBC минтақавий чемпионлик камари учун бўлиб ўтади. 

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Индинго ярим ўрта вазн (63,5 кг) машҳур россиялик Эдуард Трояновскийни мағлуб этиб, IBF ҳамда IBO чемпионлик камарини қўлга киритганди. Кейинчалик у Теренс Кроуфордга қарши жангда титулларини бой берган. Шунингдек, у Режис Прогрейс, Данияр Елеуссиновлар билан ҳам рингда тўқнаш келган. 

Бир сўз билан айтганда жуда қизиқарли тўқнашув бўлади. 

Тез орада бокс кечасининг санасига ҳам аниқлик киритилади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!