Мирзоҳид Ғофуров "Нефтчи" нишонида!

  • 11 декабрь, 2021, 22:34
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Навбаҳор” футбол клуби тарбияланувчиси Мирзоҳид Ғофуровнинг жамоа билан тузган шартномаси ниҳоясига етяпти.

Tecno

Sports.uz олган маълумотга қараганда, ушбу ярим ҳимоячига “Нефтчи” жамоаси томонидан қизиқиш бўляпти. Ўз навбатида “Навбаҳор” ҳам Мирзоҳидни қўйиб юбормоқчи эмас. Раҳбарият у билан янги шартнома имзоламоқчи. Тез орада Ғофуров масаласига ойдинлик киритилиши кутиляпти.

Охирги беш йилдан бери “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилаётган футболчи бу йил наманганликлар сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани бажарди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!