Миши Батшуайи "Челси"ни тарк этиши мумкин
"Челси" ҳужумчиси Миши Батшуайи қишги трансфер ойнаси вақтида "Кристал Пэлас" таркибига ўтиши мумкин.
"Кристал Пэлас" 26 ёшли белгияликни ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Батшуайи "бургутлар" учун бегона эмас. У 2018/2019 мавсумнинг иккинчи қисмини "Кристал Пэлас"да ижарада ўтказган ва 11 та ўйинда 5 та гол киритган.
Фикрлар