Мисрлик шарҳловчи шарҳ вақтида вафот этди

Мисрнинг ”Замалек” клуби собиқ устози Абдураҳим Муҳаммад Негма Саудия Арабистони ва Миср  термалари (2:1) ўртасидаги ЖЧ-2018 учинчи тур учрашувида вафот этди, дея хабар беради Youm7 нашри.

Манбада ёзилишича, Негма ўйинни Миср телеканалларидан бирида шарҳлаган. Ўйин вақтида унинг юраги қисиб қолган ва шундан сўнг вафот этган.

ЖЧ-2018 14 июн - 15 июл кунлари Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионда бўлиб ўтмоқда. Миср термаси гуруҳда барча ўйинда мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!