Михаил Анисин: "Ҳумо Арена" КХЛда топ-5 аренадан бири бўлади

"Ҳумо" хоккейчиси Михаил Анисин Тошкентдаги ҳаёти ҳақида гапирди, дея хабар бермоқда Matchtv.ru сайти.

"Мен Тошкентда меҳмонхонада яшадим. Фақат хокккей билан машғул эдим. Ўзбекистон нимаси билан ҳайратланарли? Бир хил машиналар - "Шевроле". Мамлакатда машина заводи бор ва бу брендга монополия мавжуд. Агарда, чет эл машинасини олиб кирмоқчи бўлсангиз, икки баробар кўп ҳақ тўлашингиз керак бўлади.

У ердаги муз саройи жуда ҳам гўзал. КХЛда бу борада кучли бешликка кира олади. Канадаликларга хос хоккей майдонига эга. Бизнинг лига ҳам ҳозир шундай форматдаги майдонга интилмоқда. 

Мен бу ерга келганимда учрашувларга 4 миндан зиёд мухлис келар эди. Кейинчалик эса бу сон ўсиб борди. Албатта, бунда профессионал даражадаги маркетинг ходимларининг хизматлари беқиёс. Бир оила бўлиб, плей-оффга чиқдик", - деди Анисин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!