МЛС чекловларни 15 майга қадар узайтирди
Шимолий Америка Лигаси (МЛС) машғулотлар чекловини 15 май кунига қадар узайтирди. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар берди.
Ўйинчилар чеклов вақтида клублари қаерда бўлса, ўша жойда бўлишлари керак. Бироқ МЛС бирор жойга машинада бориши керак бўлиб қолган футболчиларнинг алоҳида илтимосларини кўриб чиқади. Барча машғулот базалари тиббий муолажага муҳтож ёки клуб шифокорлари назорати остида даволанаётганлардан ташқари, барча футболчилар ва ходимлар учун ёпиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, МЛС коронавирус сабабли чемпионатни 12 март куни тўхтатиб қўйган. Учрашувлар энг камида 8 июнга қадар бошланмайди.
Фикрлар