МЛС кубоги финали бўлиб ўтди

"Сиэтл" клуби ўз тарихида иккинчи бор МЛС кубогини қўлга киритди. Жамоа финалда "Торонто" клубини мағлубиятга учратди.

Учрашув Сиэтл шаҳридаги "SenturyLink Field" аренасида бўлиб ўтди. "Сиэтл Саундерс" финалда "Торонти" клубини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди.

Чемпионликни тантана қилган клуб финалгача "Даллас" (4:3, қўшимча бўлимларда), "Реал Солт Лейк" (2:0) ва "Лос-Анжелес" (3:1) жамоаларини мағлуб этган эди.

Маълумот учун, "Сиэтл" клубига Брайан Шметцер бош мураббийлик қилади. Жамоа таркибида Николас Лодейро, Рауль Руидиас ва Роман Торрес каби футболчилар ҳаракат қилишади. Ушбу футболчилар Уругвай, Перу ва Панама терма жамоаларидаги ўйинлари билан машхурдирлар.

"Сиэтл Саундерс" – "Торонто" 3:1 (0:0, 3:1)

"SenturyLink Field"

Голлар: 1:0 – 57 Лердам, 2:0 – 76 Родригес, 3:0 – 90 Руидиас, 3:1 – 90 Алтидор.

"Сиэтл Саундерс" – Фрай, Ким Ки Хи, Торрес, Лердам, Джонс, Лодейро, Свенссон, Ролдан, Смит (Родригес, 61), Руидиас (Арреага, 90), Моррис (Делем, 85).

"Торонто" – Уэстберг, Ауро, Морроу, Мавинга, Гонсалес, Дельгадо, Осорио (Ларайя, 77), Посуэло, Брэдли, Бенезе (Алтидор, 68), Эндо (Делеон, 62).

Огоҳлантиришлар: Посуэло (72), Руидиас (90).