МЛСда Ибрагимович ва бошқа футболчилар қанча маош олади?

"Лос-Анжелес Гэлекси" форварди Златан Ибрагимович МСЛда энг кўп маош олувчи футболчи ҳисобланади. У йилига 7,2 млн доллар маош ишлаб топади.

"Торонто" клуби ярим ҳимоячиси Майкл Брэдли эса йилига 6,5 млн доллар маош олади. "Торонто"нинг яна бир аъзоси Жози Алтидор 6,3 млн доллар маошга эга ва "Лос-Анжелес" ҳужумчиси Карлос Вела ҳам 6,3 млн доллар ишлаб топади. Энг кўп маош олиувчи футболчилар 5 талигини "Чикаго Файр" ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер 5,6 млн долларлик маоши билан якунлаб беради.

Умумий ҳисобда, лигадаги ўртача иш ҳақи 371 538 долларни ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!