МЛСнинг жорий мавсумдаги рамзий терма жамоаси эълон қилинди (видео)

АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби форварди Златан Ибрагимович ва “Лос-Анжелес” клуби хавбеки Карлос Вела мавсум якунларига кўра МЛСнинг рамзий терма жамоасидан жой олди.

Ушбу рамзий терма жамоага шунингдек Алехандро Посуэло («Торонто»), Карлес Хиль («Нью-Ингленд Революшн»), Эдуард Атуэста («Лос-Анжелес»), Ике Опара («Миннесота Юнайтед»), Джозеф Мартинес («Атланта Юнайтед»), Макси Моралес («Нью-Йорк Сити»), Майлз Робинсон («Атланта Юнайтед»), Вито Манноне («Миннесота Юнайтед») ва Уокер Циммерман («Лос-Анжелес») каби футболчилар ҳам киритилишди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Вела 34 та гол билан мусобақа тўпурари бўлган бўлса, 30 та гол урган Ибрагимович бу борада иккинчи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)