ММА: Асрорбек Анваржонов Осиёда тенгсиз!
Хабарингиз бор, бугун Душанбе шаҳрида ММА бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Ёшлар ва катталар тоифасида ўтказилаётган ушбу чемпионатининг ёшлар (18-20 ёш) тоифасидаги энг оғир вазнда (120,2 кг) олтин ҳамда кумуш медаллар ҳам ўзбекистонликларга насиб этди.
Кеча мезбон спортчисини ажойиб тарзда нокаутга учратиб, финалга йўл олган, Асрорбек Анваржонов ҳал қилувчи баҳсда яна бир вакилимиз Шоҳжаҳон Тўрақуловни мағлуб этиб, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони номига сазовор бўлди.
Ўзи ўрнида ҳар икки жангчимизни ушбу натижа билан табриклаб қоламиз!
Фикрлар