ММА бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Бугун 3 нафар вакилимиз жанг қилди

  • 24 январь, 2022, 16:24
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, бугун БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида ҳаваскор ММА бўйича ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади.  Маълумки, ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. 

Бугун, 18-20 ёшлилар ўртасидаги уч вакилимиз октагонга кўтарилди. Жумладан, 65.8 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган, Амин Эргашев шогирди Маҳмуджон Одилов Италия вакили Алберто Магрис устидан очколар ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз юришини зафар билан бошлади. 

Афсуски, енгил вазн (70.3 кг) тоифасида Мухлисали Тулаев польшалик Игорь Влодарчукка, ўта енгил вазн (61.2 кг) тоифасида Шоҳруҳ Зиёдов россиялик Асеф Чопуровга имкониятни бой бериб қўйди. 

Эртага, яна бизни бир қатор вакилларимизни жанглари кутиб турибди. Бу борада ҳам тез орада тўлиқ маълумот берамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!