ММА бўйича жаҳон чемпионатида икки олтин ёхуд оғир вазнда ўзбекларга тенг келадигани топилмади!

  • 17 февраль, 2023, 12:33
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, Сербиянинг Белград шаҳрида 18-20 ёшлилар ва катталар ўртасида ММА бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугунга келиб, 2 та олтин ва 4 та кумуш медални қўлга киритди. 

Жумладан, 18-20 ёшгача бўлганлар ўртасида Жаҳонгир Қорабоев ҳамда Фарруҳ Мадаминов шогирдлари, "Karabayev Team" клуби аъзолари, -120,2 кг вазн тоифасидаги Асрор Анваржонов барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпионатида тенгсиз деб топилган бўлса, +120,2 кг вазнда Муҳаммадали Турғунтошев ҳам ҳамма жангда ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди. 

Бугун яна юртдошларимиз иштирокидаги финал жанглари бўлиб ўтади. Батафсил маълумотларни тез орада эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

IMG_20230217_121618_407

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!