ММА бўйича Осиё чемпионати якунланди. Ўзбекистон терма жамоасидан 18 та медаль!
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган, ММА бўйича Осиё чемпионати ҳам ўз якунига етди.
18-20 ёшлилар ва катталар ўртасида ташкил этилган, ушбу қитъа биринчилигида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 6 та кумуш ҳамда 10 та бронза медалини қўлга киритди.
Қуйида, Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган, спортчиларимиз билан танишинг!
Олтин медаль:
Оғир вазн (120,2 кг)
Асрорбек Анваржонов.
Енгил вазн (70,3 кг, Қизлар)
Ўғилой Жуманова .
Кумуш медаль:
Ярим енгил вазн (65,8 кг)
Шукуржон Рустамов.
Ўта енгил вазн ( 61,2 кг)
Зебинисо Отақулова.
Ярим ўрта вазн (77,1 кг)
Шаҳриёр Маматқулов.
Ярим оғир вазн ( 93 кг)
Мусин Мўминжонов.
Енгил вазн (70,3 кг)
Ҳусенжон Исомиддинов.
Оғир вазн (120,2 кг)
Шоҳжахон Тўрақулов.
Бронза:
Минимал вазн 52,2 кг:
Хожиакбар Камолов,
Минимал вазн 52,2 кг:
Раджабова Сабрина,
Супер енгил вазн (56,7 кг):
Муҳаммадсиддиқ Юлдашев,
Ярим енгил вазн (65, 8 кг):
Зафар Рашидов,
Ўрта енгил вазн (61,2 кг):
Шоҳруҳ Зиёдов,
Ярим оғир вазн (93 кг):
Aмирхон Қудратиллаев,
Ярим ўрта вазн (77,1 кг ):
Мунис Мўминжонов,
Оғир вазн (120,2 кг):
Лазизбек Aбдусалимов,
Ярим оғир вазн (93 кг):
Очилов Бехруз:
Супер оғир вазн (+120,2 кг)
Шуҳрат Шукруллоев.
Шу тариқа қитъа биринчилигида медаллар шодасини қўлга киритган вакилларимиз 18-20 ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида кучли учликдан ўрин олган бўлса, катталар 4- поғонани банд этишди.
Фикрлар