ММА бўйича Осиё чемпионатининг 1-кунида ўзбекистонликлар 3 та медални қўлга киритди!

  • 11 декабрь, 2023, 10:39
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, айни кунларда Бахрайннинг Манама шаҳрида ММА бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти. Ушбу мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 12-13, 14-15 ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритди.

12-13 ёш тоифасида 44 кгда Ҳуршид Коиров 1- ўринни қўлга киритди. Муҳаммадсафо Ҳўжамияров 37 кг вазнда бронза медалини қўлга киритган бўлса, 14-15 ёшларда Марварид Камилова кумуш медални делагациямиз таркибига қўшиб қўйди.

IMG_20231211_103335_222

Бугун, 16-17 ёш тоифасида 2 нафар вакилимиз октагонга кўтарилади. Олдинда 20 ёшгача ва ундан катталар ўртасидаги беллашувлар ҳам кутиб турибди.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг! 

IMG_20231211_103341_367

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!