ММА. "Йиртқич" биринчи раундда рақибини мағлуб этди

  • 28 январь, 2021, 04:12
  • 0
  • MMA

Аввалроқ, 27 январь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида “Underdog” промоушени томонидан ММА кечаси ўтказилиши ва мазкур жанг кечасида ўзбекистонлик Ўғилой Насимова ҳам октагонга кўтарилиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик. 

Нарпайлик Ўғилой Насимова  октагонга кўтарилди. 58 кг вазн тоифасида жанг қилган юртдошимиз биринчи раундда мезбонлар вакиласи Гулмира Сабиржанова устидан ғалаба қозонди.

Жанг олиб бориш услубига мувофиқ, “Хишник” (Йиртқич) дея ном олган Насимова профессионал фаолияти мобайнида 5та жанг ўтказган. Натижа 4 ғалаба ва бир мағлубиятдан иборат. 

Мазкур ғалаба билан ҳамюртимизни табриклаймиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!