Асосий мазмунга ўтиш

ММАчимиз Хитой вакилини биринчи раунддаёқ мағлуб этди!

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Зафар Рашидов "DF Uncaged" турнири октагонга кўтарилди

Куни кеча Иорданиянинг Амман шаҳрида профессионал ММА бўйича "DF Uncaged" турнири бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, унда истеъдодли спортчимиз Зафар Рашидов 61,2 кг вазн тоифасида иштирок этиб, хитойлик Давеи Жоуга қарши октагонга кўтарилди. Дастлабки сонияларданоқ кучли зарбалар билан олдинга интилган ҳамюртимиз 1 раунд ўрталарида рақибини техник нокаутга учратди ва проф рекордини 5:0 га етказиб олди. 

"Жамоам ва устозларимга катта раҳмат. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Барчаси ўйлаганимдек кечди. Бу ғалаба билан тўхташ йўқ. Насиб қилса, бутун дунё танийдиган жангчи бўламан!" - деди Рашидов жангдан кейин берган интервьюсида.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ