Модрич: Биз "Валенсия"ни мағлуб этишимиз шарт. Чунки...

Бугун тунда ўтказиладиган "Реал" - "Валенсия" учрашуви олдидан "қироллик клуби" ярим ҳимоячиси Лука Модрич ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

- Бизни муҳим ва қийин беллашув кутмоқда. Чунки рақиб анча жиддий. Бизни "Валенсия"ни мағлуб этишимиз шарт. Чунки Ла Лигада чемпионликка эришишимиз учун қолган барча учрашувларда зафар қучишимиз лозим, - деди Модрич.

"Реал" - "Валенсия" баҳси бугун тунда Тошкент вақти билан 01:00да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!