Модрич: Бу орзуимдаги йил бўлди
Хорватиялик футболчи "Реал" билан ЕЧЛда ғолиб чиқиб, Хорватия терма билан ЖЧ-2018 финалигача етиб борди ва "Олтин тўп"ни қўлга киритди
“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Барча менга кўпроқ дарвозага зарба беришинг керак деб айтмоқда, аммо мен одатда узатма беришни афзал кўраман. Баъзан зарба ҳам бериб тураман. Бу йил мен учун унутилмас, идеал йил бўлди. Биз ЕЧЛда зафар қучдик, кейин Хорватия жаҳон чемпионатида финалгача етиб борди ва яна бу мукофотлар... Энди “Реал” билан янги йилга. Бу орзуимдаги йил эди. Бундан ортиғини орзу қила олмайман, – дейди Модрич.
Фикрлар