Модрич: Мбаппенинг йўлини тутмайман
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич янги шартнома борасида фикр билдирди. Футболчи ундан Килиан Мбаппе каби ҳаракатни кутмаслик кераклигини айтди.
"Мен ҳозирча янги шартнома имзоламадим, аммо аниқ Мбаппе услубини қўлламайман. Умид қиламанки, клуб менга ундай йўл тутмайди", - деди хорватиялик ҳавбек.
Маълумотларга кўра, Лука "қироллик клуби" билан 1 йиллик шартнома имзолайди. Унинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсум Модрич 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 12 голга ассистентлик қилган.
Фикрлар