Модрич муҳим қарор олдида турибди

“Реал” юлдузи Лука Модричнинг клуб билан амалдаги шартномаси тугади. Лекин раҳбарият 36 ёшли ярим ҳимоячига яна бир йиллик шартнома беришга тайёр.

Аслида “Қироллик клуби” ўтган йили ёзда ҳам Модричнинг шартномасини бир йилга узайтирган эди. Лука мавсумни юқори даражада ўтказганини инобатга олган мутасаддилар тажрибали плеймейкерни яна жамоада олиб қолмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Модрич ҳали фаолиятини тугатмоқчи эмас. Унинг келаси мавсумни Мадридда ўтказиши кутилмоқда. Бироқ хорватиялик ўйинчи ундан кейинги йил ҳам “Реал” учун ўйнаб, шундан сўнг, фаолиятини тугатмоқчи экани айтилмоқда.

Лука Модрич бу клуб сафида уч марта Испания чемпиони ва беш маротаба Европа Чемпионлар лигаси ғолиби, тўрт бор клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!