Модрич: Одамлар Бенземанинг нималарга қодир эканлигини яхши билишмайди
Ads

"Бензема - ажойиб инсон ва кучли тўпурар.  Ўйлашима, одамлар унинг ҳаракатларини яхши баҳолашмайди. Улар Каримнинг сифатларини яхши билишмайди. У бизнинг жамоа учун жуда ҳам муҳим футболчилардан биридир", - деди хорватиялик футболчи.

Маълумот учун, 30 ёшли Бензема 2009 йилда 35 млн евро эвазига "Лион"дан Мадридга келган ва "қироллик клуби" сафида икки марта Испания чемпиони, Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, 4 бор ЕЧЛда зафар қучган. Бу мавсум франциялик форвард Ла Лигада 14 баҳсда майдонга тушди ва 5 та тўп киритди.