Модрич "Реал" сафида юбилей ўйинини ўтказди

Мадриднинг “Реал” клуби хавбеки Лука Модрич кеча Ла Лиганинг 33-туридан ўрин олган “Атлетик”га қарши ўйинда иштирок этди.

Эътиборлиси, бу хорватиялик футболчи учун “қироллик клуби” сафидаги юбилей 300-ўйин бўлди.

“Мен “Реал”да яна камида 100та ўйин ўтказишни хоҳлайман. “Реал” учун ўйнаган ҳар бир ўйин мен учун қувонч. Дунёдаги ҳеч бир клуб менга “Реал” бераётган нарсани бера олмайди. Ушбу жамоа сафида нафақат футболчи сифатида, балки, инсон сифатида ҳам ўсишга эришиш мумкин”, - дейди Модрич.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Модрич “Реал” сафига 2012 йил “Тоттенхэм”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган 300та жами 17та гол ва 47та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!